18 август куни Эроннинг ғарбий провинцияларида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила натижасида Абадан шаҳридаги алоқа маркази вайрон бўлди. Шунинг учун ҳам табиий ҳодиса қурбонлари ва етказилган зарар ҳақида аниқ маълумот олишнинг иложи йўқ, деб қайд этди ИТАР-ТАСС агентлиги «РИА Новости»га асосланиб.
Ҳозирча Мурмури туманининг 250 нафар аҳолиси жароҳатлангани маълум. Зилзилага дучор бўлган провинциялардан бирининг ҳокими Мажид Асқарий Абадан шаҳридаги қишлоқ хўжалиги ерларига жиддий зарар етганини маълум қилди.
Эроннинг «Ислом республикаси ахборот агентлиги» (Islam Republic News Agency) берган маълумотларга кўра, Илам провинциясидаги Абданан шаҳри яқинида жойлашган 11 қишлоқдан саккизтаси вайрон бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ер қимирлаши ҳозирга қадар сезилмоқда.
Маълумот учун, Эрон жойлашган ҳудуддаги ер қобиғи бир неча катта парчаларга бўлингани боис мамлакатда тез-тез зилзила кузатилиб туради.
Изоҳ (0)