27 ёшли футболчи Лионель Месси шу кунга қадар деярли барча турдаги совринни қўлга киритди. Айримларига ҳатто бир неча маротаба лойиқ деб топилди. Буни Алекса де ла Иглесиа режиссёрлиги остида суратга олинган «Месси» фильмида кўриш мумкин, деб хабар бермоқда Sports.uz.
Фильм 17 август Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXV халқаро клуб мухлислари конгресси вақтида намойиш этилиши режалаштирилган. Сценарий муаллифи — Хорхе Валдано.
Тасвирлар, асосан, Аргентина ва Барселонада суратга олинган. Фильмда Мессидан ташқари Менотти, Марадона, Валдано ва Кройф каби футбол юлдузларини ҳам кўриш мумкин. Фильм тақдимоти маросимини Хорди Басте олиб боради.
Илк бор ЖЧ — 2014 вақтида Рио-де-Жанейрода тақдим этилган фильм мухлислар этиборига 6 сентябрь куни Венециядаги фестивалда намойиш этилади.
Фильм муҳокамасида мутахассислар, журналистлар, футболчининг мураббийлари, болаликдаги дўстлари қатнашиши кутилмоқда.
Фильм футболчининг ҳаётидаги муҳим воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Йохан Кройф эса ўзига хос услубда Мессини Марадонага таққосланишини тушунтиради.
Изоҳ (0)