«ЮТэйр» авиакомпанияси Москва — Тошкент йўналишини йўлга қўймоқда. «Боинг 737-800» самолёти ҳафтасига икки маротаба Россиядаги «Внуково» халқаро аэропортидан Тошкентга қараб парвоз қилади. Бу ҳақда «Авиабилети» нашри хабар бермоқда.
«ЮТэйр» авиакомпанияси сентябрь ойида парвозлар сонини ҳафтасига уч маротабагача оширишни режалаштирмоқда. Ҳозирга қадар Москва — Тошкент йўналишида Россиянинг «Аэрофлот» ва «Трансаэро», шунингдек, Ўзбекистоннинг Uzbekistan Airways авиакомпаниялари самолётлари парвоз қилиб келмоқда.
Энди Москвадаги исталган аэропортдан Тошкентга учиш мумкин бўлди.
«ЮТэйр» йўловчиларига йўналиш тармоғидаги Сургут, Тюмень, Уфа, Самара, Қозон, Пермь, Минералние води, Нижневартовск, Ноябрск, Сочи, Краснодар, Владикавказ ва бошқа шаҳарлардан тўғридан-тўғри тариф бўйича учиш имкони ҳам яратилди.
Маълумот учун, «ЮТэйр» компанияси Россиянинг 47 шаҳри ҳамда МДҲ ва Европа давлатларининг 22 та шаҳрига доимий парвозларни амалга оширади.
Изоҳ (0)