Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 19—20 август кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи муҳокама этилиб, Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқади.
Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Аввалроқ Ислом Каримовнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин таклифи билан ушбу мамлакатга ташриф буюришини хабар қилган эдик.
Изоҳ (0)