Колумбиялик адвокат ЖЧ — 2014 чорак финалининг Бразилия — Колумбия учрашувидаги нохолис ҳакамлик ва маънавий зарар учун ФИФАдан бир миллиард евро ундирмоқчи, деб хабар берди Stadion.uz.
«Мен ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим, алам мени ўлдирди. Юрак уришим ўзгариб, яқинларим мени тез ёрдам бўлимига олиб борди. Мен ФИФАни Колумбия судига бераман, чунки ўтган жаҳон чемпионатида жуда кўп жамоалар нохолис ҳакамликдан азият чекди, шу жумладан, Колумбия ҳам.
Чили, Уругвай, Англия, Мексика ва Коста-Рикаликлар ҳам ҳакамлардан азият чекди. Менда Пеле, Марадона, Давид Оспина, Хамес Родригес ва халқаро ҳакамларнинг гувоҳлик кўрсатмалари бор. Улар мусобақанинг видеоёзувларини ўрганиб чиққан», — дея 74 ёшли адвокатнинг сўзларини келтирди BBC.
Адвокат судда ютиб чиқса, пулларни колумбиялик болалар учун сарфлашини маълум қилди.