Bloomberg хабарига кўра, янги Apple iPad планшетларини ишлаб чиқариш ишлари бошланган. Apple яқин орада 9,7 дюймли iPad Air ва 7,9 дюймли iPad mini планшетларини тақдим этади. TechCrunch маълумотига асосланиб «Пароль» нашрининг хабар беришича, қуёш нури тушиб турганда ҳам ёзувларни ўқиш имконини берувчи махсус қоплама янги Apple iPad планшетлари дисплейида ишлатилади
Планшетлар сентябрь охирида ёки октябрда тақдим этилиши мумкин. 9,7 дюйм дисплейли планшет тақдимотдан сўнг сотила бошлайди, 7,9 дюймлиси эса бироз кейинроқ чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси 9 сентябрь куни катта тадбир ташкил этади ва унда янги iPhone 6 смартфони тақдим этилиши кутилмоқда.