Шимолий Корея ракета синовлари доирасида шарқий қирғоқдан Япон денгизига қарата учта қисқа масофага учувчи ракетани учирди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлигига таяниб, Gazeta.ru хабар берди.
Таъкидланишича, сўнгги ракета Рим папаси Франсиск Жанубий Кореяга етиб келишидан 35 дақиқа аввал учирилган.
КХДР 30 июль куни ҳам кичик масофали тўртта ракетани учирган эди. Ўшанда икки ракета парвози муваффақияциз чиққан, қолган иккитаси эса 130 ва 210 километр узоқликкача учган эди.
Изоҳ (0)