Қозондаги ўзбеклар илтимоси билан 19 август куни мамлакатдаги «Столичний» («Пойтахт») автовокзали Қозон — Тошкент йўналишида автобус қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда автовокзалнинг йўловчиларни элтиш хизмати маълумотига таяниб, «Татар-информ» хабар бермоқда.
Қозондан Тошкентгача бўлган 2,5 минг километрдан зиёд масофа автобусда 50 соат-у 20 дақиқада босиб ўтилади.
Йўналиш Аралск, Қизилўрда, Туркистон, Шимкент шаҳарларидан ўтади.
Автобус ҳар сешанба соат 19:00 да Қозондан йўлга чиқади.
Изоҳ (0)