Бугун, 14 август соат 8:30 атрофида Тошкентнинг кичик халқа йўлида жойлашган «Мирхосил» АЁҚШда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Uz24.uz хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, ёнғинга «Волга» (ГАЗ 3101) автомобили газ-баллонининг портлаб кетгани сабаб бўлган.
Суратлардан кўриш мумкинки, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчасидаги устунлардан бири тўлиқ ёниб кетган.
Зарб тўлқини қўшни автомобиль ювиш муассасасидаги дераза ойналарини ҳам синдирган. Айни дамда воқеа содир бўлган ҳудуд ўраб олинган.
Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳозирча содир бўлган воқеага изоҳ бермади.
Изоҳ (0)