«Барселона» собиқ устози Херардо Мартино Аргентинада иш бошлайди. 51 ёшли мураббий билан 2018 йилга қадар шартнома тузилди, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo нашрига таяниб «Olamsport».
Мартинога Аргентина термасида «Барселона»даги ёрдамчилари кўмаклашади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ — 2014’да Аргентина терма жамоаси финалга қадар етиб борганди. Шундан сўнг, Алехандро Сабелья истеъфога чиқишга қарор қилганди.