2014 йилнинг 5—10 август кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Мазкур жаҳон чемпионатида беш нафар спортчи — Исломжон Баҳромов (-50 кг) ва Далер Рахматов (-120 кг) эркин кураш бўйича бўлиб ўтган беллашувларда, Маҳмуджон Шавкатов (-50 кг), Сирожиддин Ҳасанов (-60 кг) ва Абдурасул Ваҳобов (-74 кг) юнон-рум кураши бўйича ўтказилган мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Муросасиз курашлар остида ўтган мусобақада Маҳмуджон Шавкатов финалга қадар кечган беллашувларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медаль совриндори бўлди.
Ушбу вазн тоифасида россиялик Гасангусейн Бадрудинов олтин, Сабер Ханжани Шарестани (Эрон) ва Эмре Демиркан (Туркия) бронза медаль совриндори бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуджон 2013 йил ўтказилган жаҳон чемпионати баҳсларида бронза медални қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)