Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона яна бир бор матбуот вакиллари билан жанжал марказига тушди, дея хабар беради Metro’га асосланиб, Stadion.uz.
Ичида дугонаси ва ўғли Диего Фернандо бўлган Диего Марадонанинг машинаси театрга кетаётган вақтда матбуот вакилларининг катта гуруҳи томонидан ўраб олинди.
Марадона машинадан тушди ва мухбирларнинг бирига қўл кўтариб, интервью беришни истамаётганлигини айтди.
Марадона бир йил аввал ҳам ўғлининг суратини ўзининг рухсатисиз олмоқчи бўлган журналистга ҳужум қилган эди.
Изоҳ (0)