Эрон пойтахти Теҳрондан шимоли-ғарбда — «Меҳробод» аэропорти жойлашган туманда йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Российская Газета» хабар берди.
Sepahan Air авиакомпаниясига қарашли Ан-140 самолёти бортида 40 нафар йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган. Теҳрондан Эроннинг Табас шаҳрига парвоз қилиши керак бўлган лайнер аэропортдан учиши биланоқ аҳолиси зич яшайдиган ҳудудга қулаган.
«РИА Новости»да қайд этилишича, авиаҳалокат натижасида 39 киши ҳалок бўлган, тўққиз нафари жароҳатланган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, учувчи парвоз йўлагининг сўнгги метрларидаёқ бошқарувни қўлдан чиқарган. Натижада самолёт корпуси учиш-қўниш йўлагининг қопламасига зарар етказган. Шунга қарамай, лайнер ҳавога кўтарилган ва бир неча дақиқа парвоз қилган.
Содир бўлган воқеа сабаби ҳозирча аниқ эмас. Тахминларга кўра, двигателдаги носозлик авиаҳалокатга олиб келган.
Изоҳ (0)