Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг аёллар ўртасидаги баҳсларида ҳам 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бешинчи турда Бразилия устидан ғалаба қозонган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бу сафар уэлслик дугоналарини 3:1 ҳисоби билан мағлуб этди. Бу ҳақда Olamsport хабар бермоқда.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори Сарвиноз Қурбонбоева биринчи тахтада Жейн Ричмонд билан дуранг ўйнади. Севара Баймуратова Оливия Смит билан муросага келди. Қолган икки нафар шахматчи қизлар Моҳинур Қаҳрамонова ва Олга Собирова рақибаларини мағлубиятга учратди.
Ҳозирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳисобида олтита турдан сўнг учта ғалаба, икки дуранг ва бир мағлубият бор.
Изоҳ (0)