Янги флагман LG G3 смартфони ўзида энг сўнгги технологик ишланмаларни, замонавий ва ихчам дизайнни, шунингдек интуитив, тушунарли фойдаланувчи интерфейсини жамлаган, деб хабар бермоқда LG компанияси.
Компанияда Floating Arc деб аталадиган етакчи смартфон дизайни эргономик эгиклиги-ю нозик қирралари билан фарқланиб туради.
Орқа қопқоғининг юзаси металлашган текстурага эга бўлиб, ёқимли ғадир-будирлик мавжуд. Аппаратнинг олд юзаси Native Damage Resistance технологияси билан Corning Gorilla Glass 3 пишиқ ойнадан ишланган бўлиб, у смартфон эътиборсизлик билан сумкада калитларга қўшиб ёки чўнтакда танга-чақалар билан бирга олиб юрилганда, дисплейни майда тирналишлардан сақлайди. LG G3 нинг қалинлиги бор-йўғи 8,9 мм бўлиб, вазни эса атиги 149 г.
Аппарат энг сўнгги оператив тизим Android 4.4.2 KitKat бошқарувида ишлайди. Rear Key смартфонни бошқариш тугмачалари орқа панелга ўтказилган.
Бундан ташқари лойиҳа ишлаб чиқувчилари унга LG компаниясининг бирон-бир смартфонида қўлланилмаган янги махсус launcher киритган.
Қўшимча устунликлар сифатида NFC чип ва симсиз қувватланиш имконияти борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Қурилма аввалдан қўйилган, фойдаланувчи ортиқча деб ҳисоблайдиган деярли барча иловаларни ўчириш ҳисобига хотирани оптималлаштириш функциясига ҳам эга.
Асосий тавсифлар:
- Чипсет: Qualcomm Snapdragon™ 801 (тўрт ядроли, 2,5 ГГц гача )
- Дисплей: 5.5-дюймли Quad HD IPS (2560×1440, 538 ппи)
- Хотира: 16 Гб EMMC ROM / 2 Гб фаол хотира DDR3 / slot MicroSD (128 GB макс)
- Камера: 13.0 мегапикселли асосий, OIS + ва лазерли автофокуси билан / Фронталлиги 2.1 мегапиксель
- Батарея: 3000 mA·соат (алмашинувчи)
- Operaцион тизим: Android 4.4.2 KitKat
- Ўлчамлари: 146,3×74,6×8,9 мм
- Вазни: 149 грамм
- Тармоқ: 4G / LTE / HSPA+ 21 Мбит (3G)
- Уланиш: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth Smart Ready (apt-X), NFC, SlimPort, A-GPS/Glonass, USB 2.0
- Knock Code. Экранга тақиллатиш орқали блокировкалаш кодини белгилаш, шунингдек меҳмонлар учун хусусий режимни ёқиш мумкин. Knock Code блокировкадан чиқаришнинг патентли технологияси энг ишончли технологиялардан. Турли хил енгил тегинишларнинг камида 80 минг варианти — смартфонни банкдаги сейф каби ишончли ҳимоялайди.
- «Ақлли клавиатура». G3 янги, ўргана оладиган, янада қулай клавиатурага эга бўлди. Унинг ўлчамини баландлиги бўйича ўзгартириш мумкин, бу адашиб тушишлар сонини камайтиради, фойдаланувчи клавишларга қарашни камайтириш учун керак сўзларни оддий силлиқ ҳаракатлар билан танлаш мумкин. «Ақлли клавиатура» туфайли хабарлар теришда хатолар сони камаяди.
- «Ақлли огоҳлантиришлар». Қурилма агар туннинг иссиқ бўлиши кутилаётган бўлса, кечки уйқудан олдин сув ичиш; смартфонни зарядкага қўйиш; чиқаётганда соябонни олиш ёки ўтказиб юборилган қўнғироққа телефон қилиш кабилар ҳақида огоҳлантиради.