• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Хитой Хиросима — 1994 финалини сотганми?

    2012 йил ёзида Invisible Dog сайти «Келишилган ўйинлар» сарлавҳаси остида суриштирув маълумотларини чоп этди. Мақолада, Сингапурда жойлашган ва бутун дунёда келишилган ўйинларни ташкил қилишда иштирок этган трансмиллий синдикат ҳақида маълумотлар берилди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.

    Фото: std.uz

    Фото: std.uz

    Жиноий синдикат аъзолари бир неча йиллар давомида, ўзлари ташкил қилган «келишилган ўйинлар»га тотализаторда катта пулларни тикиб, мўмай даромад олган. Улардан бири, ҳозирги кунда ҳибсда сақланаётган Уилсон Раж Перумал ўз хотираларини қоғозга тушириб, италиялик журналистлар Алессандро Риги ва Эммануэле Пиано ҳамкорлигида «Келишув қироллари» номи остида китоб чоп этишга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки, китобда 1994 йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари финали — Хитой — Ўзбекистон ўйини ҳам эслаб ўтилган. Қуйида Перумалнинг шу ўйин ҳақидаги фикрларини келтириб ўтамиз:

    Тотализатор ўйинларида обрў — асосий валюта. Осиёда шундай ишлашади. Европада обрў ҳеч нарса эмас. Ҳатто Рим Папасидан ҳам пулни олдиндан талаб қилишади. Осиёда тотализатор ишончга асосланган. Агар сенда 1000 долларлик ишонч бўлса, демак, сенга 1000 долларни ишонишади. Агар 50 минг тикмоқчи бўлсанг, пулни агентга кўрсатишинг шарт. Тўловлар ҳам шундай. Ютиб олган пулингни эртагаёқ беришлари шарт, акс ҳолда обрўга путур етади. Обрў - ҳамма нарса...

    1994 йилги Осиё ўйинларини финали, Хитой ва Ўзбекистон ўйинидан олдин таниш букмекерга телефон қилдим. Финалда Хитой фаворит саналаётган эди.

    — Фора қандай?

    — Хитойга тикаман ва ярим гол фора бераман.

    — Мен ҳам Хитойга тикаман, савдолашамиз.

    — Уилсон, шошма, кўрсатмаларимни кут. Яхши хабарлар чиқиб қолиши мумкин. Сенга хабар қиламан.

    — Хўп.

    Бир соатдан кейин телефон жиринглади. Букмекер шивирлади:

    — Пул сеники, билганингни қил, лекин маслаҳатим Хитойга пул тикма.

    — Хўп. Сен айтганча бўлақолсин, Ўзбекистонга 50 минг доллар тикаман.

    Эрталаб бошқа букмекерга телефон қилдим. Ставкаларни оширмоқчи эдим.

    — Кимга тикасан?

    — Ўзбекистонга, фора бир гол, — деб жавоб берди у.

    Кеча Хитой фаворит эди, эрталабгача ҳамма нарса бирдан ўзгарди, бу эса келишилган ўйиннинг аниқ белгиси.

    — Мен ҳам Ўзбекистонга 30 минг тикаман, — дедим.

    Кутилганидек Ўзбекистон 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди».

    Перумалнинг бу гаплари қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини айтиш қийин. Шунингдек, кимнидир ўйинни сотганлик ёки сотиб олганликда айблашдан ҳам йироқмиз. Перумалнинг гаплари рост бўлган тақдирда, Хитой финал ўйинини букмекерларга сотган, деган хулосага бориш мумкин, яъни бу ишга ўзбекистонлик футболчиларни алоқаси бўлмаган. Перумал ҳозирги кунда Финляндияда, қамоқхонада сақланмоқда. Интерпол эса тергов суриштирув ишларини давом эттиряпти, дейилади Stadion.uzда.

    Футбол бўйича Осиё ўйинлари — 1994 (Япония, Хиросима, «Биг Арч» стадиони. 28 687 томошабин, 16 октябрь)

    Ўзбекистон — Хитой: 4:2 (2:1)

    Ҳакам: Окада Масайоши (Япония)

    Голлар: Игорь Шквирин, 3 (1:0), Сергей Лебедев, 9 (2:0), Хуа Зижин, 16 (2:1), Азамат Абдураимов, пенальти, 47 (3:1), Ли Бинг, 50 (3:2), Шуҳрат Мақсудов, 82 (4:2)

    Ўзбекистон: Юрий Шейкин, Февзи Давлетов, Андрей Фёдоров, Миржалол Қосимов, Улуғбек Рўзимов, Александр Тихонов (Шуҳрат Мақсудов, 67), Фарҳод Магометов, Абдусамад Дўрмонов, Сергей Лебедев (Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, 70), Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов

    Хитой: Оу Чулянг, Кесинг Вей, Фенг Жианг, Фан Жийи, Хонг Сю, Бинг Ли, Гуанжу Жин, Вейгуо Пенг (Фенг Гао, 60), Зижин Хуа, Жонсюнг Гао, Сиендонг Гао (Ли Минг, 23)

    Огоҳлантиришлар: Александр Тихонов, Шуҳрат Мақсудов, Ли Бинг

    07.08.2014, 10:25   Изоҳ (0)   16237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Неймар ижтимоий тармоқларга жойлаган суратлари учун «Барселона» раҳбариятидан ҳайфсан олди

    05.08.2014, 12:51

    Миллиардер Алишер Усмонов «Арсенал» тарихида янги давр бошланаётганини эълон қилди

    05.08.2014, 09:02

    Истомин ва Дўстов АТP рейтингида юқорилади

    04.08.2014, 14:23

    Фрэнк Лэмпард ижара асосида «Манчестер Сити»да ўйнайди

    03.08.2014, 16:29

    «Спорт» телеканали Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларини трансляция қилмайди

    29.07.2014, 12:33

    Равшан Эрматов ФИФАнинг олтин медалига сазовор бўлди

    18.07.2014, 09:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саратонга қарши олмос: олимлар метастазни аниқлашнинг хавфсиз усулини кашф этди

    Лайфстайл | 22 август, 17:30

    Туркия портларида кемалардан Исроил билан алоқаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат сўралмоқда — манбалар

    Дунё | 22 август, 17:10

    Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер Лигасида чемпионлик учун асосий даъвогар қайси жамоа эканлигини айтди

    Спорт | 22 август, 17:03

    Авазада уч томонлама мулоқот: транзит, энергетика ва савдо соҳаларида янги йўналишлар белгиланди

    Ўзбекистон | 22 август, 16:54

    40 ёшида турмушга чиққан, очиқ саҳнали фильмнинг 700 минг доллар гонорарини рад этган Ситора Фармонова 41 ёшда

    Маданият | 22 август, 16:48

    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

    Реклама | 22 август, 15:00

    Хитойда 2 ёшли бола машина ўриндиғида қисилиб вафот этди

    Дунё | 22 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.