Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа лигаси учинчи саралаш раунди доирасида Венгриянинг «Дьошдьор» жамоасига қарши кечадиган учрашувда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«Краснодар» бош мураббийи Олег Кононов ярим ҳимоячини ўйин рўйхатига киритмасликка қарор қилган.
Футболчи айни вақтда машғулотларни индивидуал тарзда олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Россия чемпионати биринчи турида «Локомотив»га қарши кечадиган учрашув олдидан жароҳат олган ва бу ўйинни ҳам ўтказиб юборган эди.