Футбол ишқибозлари «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг янги соч турмагини Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг сочига ўхшатишди. Бу ҳақда Sudinfo.be сайти хабар бермоқда.
Мухлислардан бири аргентиналик футболчи ва КХДР раҳбарининг соч турмаклари бир-бирига ўхшашлигини пайқаб, уларнинг расмини коллаж тариқасида интернетга жойлади.
Порталнинг қайд этишича, «Ким Чен Иннинг диктатураси ва услуби Мессини илҳомлантирган».
Эслатиб ўтамиз, Месси 5 август куни ўтказилган машғулотга янги соч турмаги билан ташриф буюрган эди.
Изоҳ (0)