Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари сони 84 минг 902 нафарга етди. Бу ҳақда кутубхона расмий сайти ахборотига асосланиб, «Кун» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, июль ойи давомида кутубхонага 701 нафар эркак ва 474 нафар аёл, жами 1175 киши аъзо бўлган.
Қайд этишларича, уларнинг 117 нафари талаба, 200 нафари ўқувчи, 531 нафари абитуриент, 12 нафари магистр, 15 нафари илмий ходим, беш нафари профессор, тўққиз нафари доцент, 215 нафари хизматчи, 21 нафари ишчи, тўққиз нафари уй бекаси, 15 нафари нафақахўр, 18 нафари эса чет эл фуқароларидир.
Изоҳ (0)