Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов АҚШнинг Аптос шаҳрида старт олган мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлади. У мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат The Comerica Bank Challenger турнирининг биринчи даврасида саралаш босқичи ғолибларидан бири америкалик Деннис Неволо билан тўқнаш келди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Неволо дунё рейтингида 417-поғонада бораётган бўлса, Фаррух рейтингида 127-ўринни банд этган. Учрашувда тажрибалироқ бўлган Дўстов рақибини 6:3, 6:4 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Энди Фаррух иккинчи даврада америкалик Райан Уильямсга қарши кортга чиқади.
Шунингдек, эртага тонгда Фаррух Дўстов украиналик Илья Марченко билан бирга жуфтлик мусобақасининг илк босқичида белгиялик Рубен Бемельманс ҳамда литвалик Лауринас Григелис тандемига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Фаррух Дўстов ўтган ҳафта Ванкуверда бўлиб ўтган учрашувда Райан Уильямсни мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)