Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги 2014 йил август—октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб, «Йилнинг энг яхши китоби» VI Республика кўрик-танлови ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Танлов республика нашриётларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, ноширлик маданияти ва нашриётларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, соҳада эришилган ютуқларни кенг оммалаштириш, ноширлар, муҳаррирлар ва техник муҳаррирлар, мусаҳҳиҳ, рассом-дизайнерлар, матбаачиларни рағбатлантириш, аҳолининг барча қатлами, хусусан, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида еттита номинация бўйича ўтказилиши эълон қилинди:
- «Ижтимоий-сиёсий адабиёт»;
- «Ватан тарихи»;
- «Ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти»;
- «Болалар ва ўсмирлар адабиёти»;
- «АRT китоб»;
- «Маънавий-маърифий адабиётлар»;
- «Илмий-фундаментал асарлар, энциклопедик нашрлар».
- маъно-мазмуни, илмий-маърифий жиҳатдан тайёрланиш даражаси;
- таҳририй-ноширлик даражаси;
- дизайнининг оригинал ечими ва бадиий ечимларининг мазмунига, ўқувчилар доирасига ҳамда китоб мақсадларига мувофиқлиги;
- матбаа ижросининг сифати;
- нашрнинг оммабоплиги ва ижтимоий аҳамиятлилиги.
Кўрик-танловга тақдим этилаётган нашрлар 2014 йилнинг 20 октябригача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари ташкилий қўмита томонидан 2014 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон матбуоти» IV Миллий кўргазмаси тадбирлари доирасида мукофотланиб, уларга танловнинг махсус дипломлари тантанали равишда топширилади. Кўрик-танловнинг ахборот ҳамкори сифатида «Китоб дунёси» газетаси таҳририяти эътироф этилган.
Изоҳ (0)