20 август куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
Озарбайжон — Ўзбекистон ўйини Боку шаҳридаги Bakcell Arena стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши режалаштирилган. Терма жамоалар ўртасидаги баҳсни Георгий Вадачкария бошчилигидаги грузиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 август куни Тошкентда йиғилади ва тўрт кунлик машғулотлардан сўнг, 19 август куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетади.
Озарбайжон — Ўзбекистон
Ҳакам: Георгий Вадачкория
Рефери ассистентлари: Леван Варамишвили, Леван Тодриа
Изоҳ (0)