Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бразилия термаси ва Испаниянинг «Барселона» футбол клуби ҳужумчиси Неймар Каталония жамоаси раҳбариятидан ижтимоий тармоқлардаги хулқи учун ҳайфсан олди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.

Фото: facebook.com/neymarjr

Фото: facebook.com/neymarjr

2014 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг футболчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаган фотосуратлари ва статуслари «Барселона» раҳбарияти норозилигига учради. Таъкидлаш жоиз, мусобақа чоғида Неймар учинчи бел умуртқасидан жароҳат олган эди. Айни пайтда у муолажа олмоқда.

Каталония клуби раҳбарияти бразилиялик ўйинчидан диққатини соғлиғини тиклашга қаратишни ва кўнгилхушлик чоғидаги расмлари билан ижтимоий тармоқларда камроқ бўлишишни талаб этди.

Аввалроқ Неймар Ибицада топ-моделлар, мухлисалари ва таниқли америкалик актриса Пэрис Хилтон билан дам олаётгани акс этган суратни Facebook’ка жойлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар