Бразилия шимоли-шарқида самолёт қулаши натижасида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Fox News Latino’га асосланиб, «Кун» хабар бермоқда.
Икки моторли самолёт Мараньян штатидаги Балсас шаҳрида жойлашган турар-жой биноси устига келиб қулаган.
Самолётда кекса аёлни шифохонага олиб кетаётган бўлишган. Ҳодиса натижасида учувчи, бемор аёл, унинг икки қариндоши ва бир йўловчи ҳалок бўлган.
Устига самолёт қулаган бино ичидаги одамларга зарар етмаган. Ҳозирги вақтда ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)