Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Германия канцлери Ангела Меркель федерал ҳукумат вазирларига қўнғироқ қилиб туша олмаяпти. Бунга сиёсатчиларнинг телефонлари канцлернинг махфий равишда тинглашдан ҳимоялаш воситасига эга телефони билан мос тушмаётгани сабаб бўлмоқда, дея хабар берди «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ўтган йили Эдвард Сноуден тақдим этган ҳужжатлар орқали Америка махсус хизматлари Меркель телефонини яширинча кузатаётгани маълум бўлгач, канцлер ўзи учун янги телефон ясаттирди. Июнь ойида у учун махсус ишлаб чиқилган Blackberry Q10 Secusmart фирмасининг шифрли чипи билан жиҳозланди.

Вазирларга ҳам бундай ҳимояга эга янги телефонлар берилди, бироқ улар Меркелнинг телефони билан мос тушмайди. Шунинг учун сиёсатчилар канцлер билан гаплашиш учун алоҳида телефон олиб юришга мажбур бўлмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар