Xiaomi компаниясининг оммабоп смартфонларидан бири Redmi Note ўз эгасининг расм ва матнли хабарларини Хитой серверига юбораётган бўлиши мумкин.
Phonearena.com сайтининг маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар беришича, гонгконглик Redmi Note фойдаланувчисининг смартфони Хитой IP-манзили билан боғланаётган экан. Бунинг натижасида эса, унинг смартфонидаги сурат ва матнли хабарлар ўша IP-манзилга узатилмоқда. Бу ҳол смартфон Wi-Fi’га уланган пайтда рўй бермоқда. Бундан қутилиш учун фойдаланувчи смартфонини прошивка ҳам қилиб кўрган, аммо бу фойда бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Redmi Note смартфони 5,5 дюйм дисплей, саккиз ядроли MediaTek процессорига эга ва унинг нархи 130 долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)