Бир неча ҳафта давомидаги иккиланишлардан сўнг, Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар киритишга қарор қилди. Улар авваламбор давлат ҳиссаси 51 фоиздан юқори бўлган банкларга тегишли бўлади, дея хабар берди Euronews.
Шунингдек, санкциялар мудофаа, нефт секторларига ҳам киритилади. Бироқ Россия ёқилғисига муҳтож бўлган Евроиттифоқ энергетика хавфсизлигини кафолатлаш учун санкциялар газга тегишли бўлмайди.
Экспертлар фикрича, кўрилаётган чоралар Россия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб, тиклаш қийин бўлган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Россиянинг 1,5 триллион еврога тенг ялпи ички маҳсулоти 2014 йилда бор-йўғи 0,2 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бироқ ЕИ ҳам ЯИМнинг маълум қисмини йўқотиши прогноз қилинмоқда. Германия иқтисодиётида бундай аломатлар ҳозирданоқ сезилмоқда.
Изоҳ (0)