29 июль куни буғдой нархи тўрт йил аввалги энг паст кўрсаткични янгилади, дея хабар берди «Сегодня».
Чикагода буғдой учун сентябрь фючерси 2,76 фоизга арзонлади ва бир бушел учун 522,4 доллар даражасида ёпилди. Йил бошидан буён нархлар 27 фоизга, 2010 йил ёзига нисбатан эса 1,8 марта тушиб кетди.
Экспертлар фикрига кўра, бунга АҚШдаги ҳосилнинг яхши даражада экани ва дунё талаби билан боғлиқ вазиятнинг тинч экани сабаб бўлмоқда. «Яқин орада буғдой нархи кўтарилмайди», — деди улар.
Изоҳ (0)