100 ёшли америкалик аёлга ўрта таълимни якунлаганлик тўғрисидаги аттестат топширилди. Бу ҳақда ABC News’га таяниб, Segodnya.ua хабар берди.
Массачусетс штатида истиқомат қилувчи Мери Мониз бутун умр тарих фанидан ўқитувчи бўлишни орзу қилиб келган. Болалигида икки синфни якунлаши Буюк депрессия вақтига тўғри келиб, у оиласи билан бирга АҚШдан Азор оролларига кўчиб ўтган. Улар 1949 йилдагина Америкага қайтишга муваффақ бўлишган.
Қайтгач, Мери ўқишни давом эттиришга хафсала қилмай, металл конструкциялар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияга ишга жойлашган.
Шу билан Мери 100 ёшга кирганидагина ўрта таълимни якунлаганлик ҳақида гувоҳнома олишга муваффақ бўлди. Ҳужжатни унга Массачусетс штати Давлат таълими комиссари топширди.
Бундан аввалроқ худди шундай аттестат Виржиния штатида истиқомат қилувчи 111 ёшли аёлга топширилган эди.
Изоҳ (0)