АҚШнинг Иллинойс штатида истиқомат қилувчи Венди Риболтнинг уйида ёнғин чиқди. У қизи билан ёнаётган уйидан дарҳол қочиб чиқди. Аммо аланга ичидан телефонини олиб чиқиш учун у яна уйига кирган ва қайтиб чиқа олмаган. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Воқеа жойига энг аввал полициячилар етиб келган. Бироқ олов кучли эканлиги боис, улар аёлга ёрдам бера олмаган. Ўт ўчирувчилар етиб келгунча аёл тутун исидан бўғилиб, ҳалок бўлган.
Телефонлар ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллаган, уларни доим ёнимизда олиб юрамиз. Аммо улар бир буюм, уларни қайта тикласа бўлади! Шунинг учун уларни деб ҳаётимизни ҳавф остига қўймайлик.
Изоҳ (0)