Жиззах шаҳри марказидаги кўчалар бўйлаб замонавий дизайн асосида барпо этилаётган кўп қаватли 40 та тураржой биноси Жиззах инфратузилмасини бутунлай ўзгартириб юборди. Бу ҳақда Туркистон-пресс нодавлат ахборот агентлиги хабар берди.
«Вилоятимиз марказидаги бунёдкорлик ишлари 2012—2017 йилларга мўлжалланган дастур асосида олиб бориляпти, — дейди вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи хизмати «Инжиниринг» компанияси раҳбари Мираҳмад Қоратоев. — Ушбу дастурдан келиб чиқиб, шаҳар марказий деҳқон бозори ҳам қайта реконструкция қилиниб, жаҳон андозаларига мос 1152 савдо растаси ва 49 та турғун савдо шохобчаси янгитдан қурилди. Ҳозирги кунда бозор ҳудудида катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда».
Шунингдек, мустақилликнинг 23 йиллик байрами арафасида шаҳарда кўплаб янги иншоотларни фойдаланишга топшириш кўзга тутилган. Хусусан, қарийб олти гектар майдонни эгаллаган 10 минг ўринли стадионда айни пайтда ички ва ташқи пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Изоҳ (0)