iWatch 2014 йилнинг 4-чорагида ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу эса Apple ақлли соати 2015 йилдан сотилиши мумкинлигини англатади, деб ёзади Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри.
Бу хабар Тайвандаги TPK компаниясида бўлиб ўтган конференцияда эълон қилинган. TPK iPhone ва iPad’лар учун сенсор қурилмаларини етказиб берувчи асосий компаниялардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, TPK кумуш нано-симлардан ақлли соат учун ўта мос бўлган жуда кичик ва эгилувчан сенсор қисмларини ясай оладиган кам сонли компаниялардан бири.
TPK компанияси ҳақидаги маълумотларни ҳисобга оладиган бўлсак, iWatch тўғрисидаги янги миш-миш ишончли туюлмоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз?
Изоҳ (0)