Microsoft-Nokia Буюк Британияда Lumia 930 смартфони, Қи симсиз зарядлаш қурилмаси билан биргаликдаги тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Тақдимотда смартфон жами 800 та картошка ва олма ёрдамида ҳамда Қи – симсиз зарядлаш қурилмаси орқали зарядланди.
Смартфон рекламаси учун табиий зарядлаш мосламасини Келеб Чаленд ихтиро қилган. Бу мослама электр токини картошка ва олмалардан олади.
Картошка ва олмалардан қилинган табиий зарядлаш мосламаси, Қи қурилмаси ҳамда янги Lumia 930 смартфони одамларни ҳайратлантира олди. Агар бундай бўлмаган тақдирда ҳам, картошкаларни қовуриш, олмалардан эса пирог қилиш мумкин эди :)
Изоҳ (0)