Тошкентнинг «Локомотив» клуби Австриядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида ўзининг сўнгги назорат учрашувини ўтказди. Абрамов шогирдлари Туркия Суперлигаси вакили билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
Ўйиннинг 18 ва 48-дақиқаларида урилган голлар эвазига турклар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. 65 ва 83-дақиқаларда эса Иброҳим Раҳимов томонидан киритилган иккита гол «темирйўлчилар»га дурангни тақдим этди. Раҳимовнинг голларига Гейнрих ва Жасур Ҳасанов ассистентлик қилди.
«Локомотив» — «Трабзонспор»: 2:2
Голлар: Иброҳим Раҳимов (65, 83) — Ўзер (18), Тургут (48)
Изоҳ (0)