Microsoft компанияси ўтган уч ой давомида эришган ютуқларини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Microsoft компанияси ўтган уч ой давомида 23,38 миллиард ва 12 ой давомида 86,8 миллиард доллар даромад кўрган. Шунингдек, компаниянинг кўрган фойдаси ўтган уч ойда 6,5 миллиард ва 12 ойда 27,8 миллиард долларни ташкил этган.
Microsoft ўзи эгалик қилаётган Nokia қурилмалари ва хизматларидан охирги уч ойда 2 миллиард доллар даромад ва тахминан 690 миллион доллар зарар кўрган.
20 май куни тақдим этилган Surface Про 3 планшети эса 409 миллион доллар даромад келтирган.
Шунингдек, компания ўтган уч ой давомида 5,8 миллион дона Lumia смартфонлари ва 30,3 миллион дона Lumia бўлмаган Nokia қурилмаларини сотган.
Изоҳ (0)