Twitter микроблоглар тармоғида ишлайдиганларнинг ўзига хос статистикани эълон қилди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Статистикага кўра, Twitter’да ишлайдиганларнинг 70 фоизини эркаклар ташкил этади. Ходимларнинг 59 фоизи европалик (оқ танли) бўлса, 29 фоиз ишчи осиёликдир.
Шунингдек, Twitter’да юқори лавозимларда ишлайдиганларнинг 72 фоизи европалик. Twitter’нинг юқори лавозимларида ишлайдиган кишиларнинг 21 фоизини аёллар ташкил этади.
Компаниянинг техник бўлимида ишлайдиганларнинг 10 фоизини аёллар ташкил этади. Техникага оид бўлмаган бўлимларда эса ҳар икки жинс вакиллари сони тенг миқдорда.
Изоҳ (0)