«Реал» клуби янги харид қилинган ярим ҳимоячи Хамес Родригеснинг номи туширилган футболкалар сотувидан яхшигина даромад кўрмоқда. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, «Реал» ўртача бир соат ичида Родригеснинг 7 187 та футболкасини 60 фунт (102 доллар)дан сотмоқда.
Жами ҳисобланадиган бўлса, «Қироллик клуби» 48 соат ичида 345 мингта футболка сотувидан 20,7 миллион фунт (35 миллион доллардан кўпроқ) маблағ топди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Хамес Родригесни «Монако»дан 80 миллион евро (деярли 108 миллион доллар)га харид қилганди.
Изоҳ (0)