Кеча, 24 июль куни Тошкентдаги «Жар» стадионида Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Миржалол Қосимов қўлостидаги терма жамоа футболчилари «Металлург» клубига қарши майдонга чиқди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Қизиқарли кечган беллашувда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, терма жамоа футболчиларининг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Одил Аҳмедовнинг укаси Азим Аҳмедов Ўзбекистон термасини олдинга олиб чиқди. Дилмурод Каримов эса 72-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Қўшиб берилган дақиқаларда Игор Сергеев терма жамоанинг ғалаба тўпини дарвозага йўллади.
Умуман, экспрементал таркиб билан ўйнаган Ўзбекистон футболчилари кўплаб хатога йўл қўйди. Бу табиийдир. Узатмаларда камчиликлар кўзга ташланди. Бекободликлар бўлса анча ишончли тарзда ҳаракат қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси — «Металлург» (назорат ўйини): 2:1
Голлар: Азим Аҳмедов (63), Игор Сергеев (90+1) — Дилмурод Каримов (72)
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Азамат Исроилов, Салим Мустафоев, Егор Кримец, Бобур Йўлдошев, Сардор Рашидов, Дилшод Жўраев, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Шаҳзод Нурматов, Наврўз Олимов.
«Металлург» (Бекобод): Маъмур Икромов, Дониёр Адилов, Ҳикмат Хошимов, Мирғиёс Сулаймонов, Даврон Каримқулов, Алишер Зиявуддинов, Суннатилла Мамадалиев, Дилмурод Каримов, Муроджон Тошматов, Зоҳид Абдуллаев, Шоҳназар Нарбеков.
Изоҳ (0)