Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги бюджет ташкилотларида молиявий текширувлар ўтказди. Бу ҳақда ЎзАга асосланиб, «Кун» хабар бермоқда.
2014 йилнинг биринчи ярми давомида Ўзбекистондаги педагогика йўналишидаги еттита ОТМ текширилганда белгиланган ўқув юкламасини бажармаган педагог ходимларга бюджет маблағлари ҳисобидан иш ҳақи асоссиз берилган ҳолатлар аниқланган.
Масалан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида педагогларга бажарилмаган 563 соат ўқув юкламаси учун 7,2 миллион сўм, Навоий давлат педагогика институтида 9,7 миллион сўм, Тошкент вилоят давлат педагогика институтида 11,2 миллион сўм асоссиз тўланган.
Хабар беришларича, назорат якунлари бўйича молиявий ҳуқуқбузарлик ва камчиликлар аниқланган текширув материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.
Изоҳ (0)