Қозоғистоннинг Остона шаҳрида давом этаётган теннис бўйича мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат President's Cup турнири ўзининг қизғин палласига кирди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти, деб хабар берди Olamsport.
Турнир ташкилотчилари томонидан асосий тўр баҳсларига имтиёзли равишда қўйилган Оқгул ҳозиргина ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Чорак финал баҳсида ўзбекистонлик теннисчи хорватиялик Ана Савични икки сетда ҳам бир хил 6:2 ҳисобида таслим этди.
Омонмуродованинг финал остонасидаги рақибаси бироздан сўнг бошланадиган учрашувдан сўнг маълум бўлади. Унда россиялик теннисчилар – Вероника Кудерметова ва Виталия Дятченко ўзаро кортга чиқади.
Изоҳ (0)