Microsoft-Nokia компанияси Lumia 530 смартфонининг бир ва икки SIM-картали турини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Қурилмаларда 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 200 процессори, 512 Мб тезкор ва MicroSD ёрдамида 128 гигабайтгача ошириш мумкин бўлган 4 Гб ички хотира ва 5 мегапикселли камера ўрнатилган.
Смартфонларнинг олд томонида камера йўқ, уларда GlamMe дастури ёрдамида овозли буйруқ билан селфи сурат олиш мумкин. Шунингдек, камера учун алоҳида тугма ўрнатилмаган.
Смартфон 4 дюймли дисплейга эга ва Windows Phone операцион тизимида ишлайди. Смартфонда Bluetooth 4.0, GPS ва Wi-Fi бор.
Смартфонларнинг нархи камида 114 доллар бўлади, шу билан бирга бу нарх 135 доллардан ошиб кетмаслиги белгиланган. Қурилмалар бутун дунё бўйлаб сотилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)