Ўзбекистонда донорларга тақдим этиладиган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақдаги қарор 23 июль, чоршанба куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди, деб хабар берди «Кун».
Кўкрак нишони донорларга ҳар йили 14 июнь – Жаҳон донор кунида тақдим этилади. Нишон Ўзбекистон «Қон ва унинг таркибий қисмлари тўғрисида»ги қонунининг 21-моддасига мувофиқ таъсис этилган.
Ушбу кўкрак нишони билан ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан маълум бир ҳиссасини камида 60 марта бепул топширган шахс мукофотланади.
Қайд этишларича, донорларни ушбу кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири томонидан қабул қилиниб, матбуотда эълон қилинади.
Изоҳ (0)