Энг йирик алоқа оператори Beeline (Унител МЧЖ ва Бузтон МЧЖ ҚК) қайта қўнғироқ, SMS-хабар ёки электрон хат олиш мақсадида юборилаётган ва тез такрорланаётган SMS-спам ҳолатлари ҳақида огоҳлантирмоқда.
Фирибгарларнинг ҳаракатлари натижасида абонент шахсий маълумотлари ва пул маблағларини йўқотиши, компьютер ёки мобил мосламасига зарарли дастурни юклаб олиши, шунингдек спам-саҳифага тушиб қолиши мумкин.
Расмдаги каби SMS келганида (масалан, «Здравствуйте, позвоните мне срочно 002454056520»), Beeline зинҳор фирибгарларга қайта қўнғироқ қилмасликни ва жавоб бермасликни, шунчаки ўз мосламангиздан уни ўчириб ташлашингизни тавсия қилади.
Изоҳ (0)