2008 йилда iOS дастурларини сотиш учун App Store яратилган эди ва шундан буён Apple компанияси iOS девелоперлари учун 20 миллиард доллар тўлаган. Бу ҳақда TechCrunch маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Ўтган 12 ой давомида iOS девелоперларига жами 10 миллиард доллар тўланган. Шундан 5 миллиарди 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигига тўғри келади.
Таққослаш учун, Google компанияси Android девелоперлари учун ўтган йилда 5 миллиард доллар тўлаган.
Apple App Store’да сотилган дастурлардан тушган фойданинг 30 фоизини ўзига олиб қолиб, 70 фоизини дастур яратувчисига беради. Бундан келиб чиқадики, шу пайтгача App Store’да 28,57 миллиард долларлик маҳсулот сотилган.
Изоҳ (0)