22 июль Тошкентнинг «Жар» ўйингоҳида Ўзбекистон терма жамоаси ва «Навбаҳор» ўртасида ўзаро назорат учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қосимов шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида «Навбаҳор» сафида кўрикдан ўтаётган украиналик ҳужумчи Руслан Качур ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, «Металлург» футболчиси Шаҳзодбек Нурматов ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда Қосимов шогирдлари рақиб дарвозага жавобсиз тўртта тўп йўллади. Наврузбек Олимов дублга эришган бўлса, Алибобо Раҳматуллаев ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Яна бир гол эса «Навбаҳор» ҳимоячиси номига автогол тарзида ёзиб қўйилди.
Ўзбекистон терма жамоаси — «Навбаҳор» (назорат ўйини)
Голлар: Шаҳзод Нурматов (15), Навруз Олимов (51, 84), Акбар Саттаев (58 автогол), Алибобо Раҳматуллаев (69) — Качур (12)
Ўзбекистон (асосий таркиб): Элдор Суюнов, Егор Кримец, Жавлон Мирабдуллаев, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Владимир Козак, Азамат Исроилов, Акбар Исматуллаев, Шаҳзод Нурматов, Жамшид Искандеров, Игор Сергеев.
«Навбаҳор»: Дониёр Усмонов, Юрий Рижко, Бобур Акбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Аъзам Алиев, Тохир Шамшитдинов, Отабек Валижонов, Дилшод Жабборов, Бахтиёр Ёқубов, Александр Коблаш, Руслан Качур.
Захирадан тушганлар: Хуршид Хўжаев, Омон-Биик Халилов, Акбар Саттаев, Роббим Ҳасанов, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов, Элёр Жаҳонов, Мансур Саидов
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур йиғин доирасида «Олмалиқ», «Металлург» ва «Пахтакор» клублари билан ҳам назорат ўйинларини ўтказади.
Изоҳ (0)