Тошкент вилоятида янги замонавий шакар заводини қуриш ва ташкил этиш лойиҳаси бўйича ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий якунларига бағишланган ҳисоботида маълумот берилган, дея маълум қилди «Кун».
Ҳисобот матни 22 июль куни ЎзА томонидан чоп этилди. Унда қайд этилишича, 2014 йил бошидан бери Инвестиция дастурига киритилган умумий қиймати 680 миллион долларлик 64 та лойиҳа амалга оширилган.
«Хусусан, <...> бир кунда минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга ‘Тошкент вилоятида янги замонавий шакар заводини қуриш ва ташкил этиш’ <...> [лойиҳаси] бўйича ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди», — дейилади ҳисоботда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида жойлашган «Ангрен индустриал зонаси» ҳудудида қурилаётган, кунига минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод 2014 йил охирида битиши ҳақида хабар берилган, бироқ кейинроқ қурилишнинг сўнгги муддати кузга сурилгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)