Samsung компанияси бир неча ҳафта олдин чиқарган реклама ролигида iPhone батареясини танқид қилган ва iPhone фойдаланувчиларини «девор қучоқловчилар» деб масхара қилган эди.
Яқинда тақдим этилган янги реклама ролигида эса iPhone дисплейининг кичиклиги кулгуга олинди. Бу ҳақда Phonearena.com сайтига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Реклама ролигида iPhone 5s ва Samsung Galaxy S5 фойдаланувчиларининг суҳбати тасвирланган. Улардан бири: «iPhone балки каттароқ дисплей билан чиқарилар», — дейди. Samsung фойдаланувчиси эса, «Ҳа… Биласанми, сен икки йилдан бери кутаётган нарса бизда доим бўлган», — деб жавоб қайтаради.
Эслатиб ўтамиз, iPhone 5s дисплейи 4 дюймни, Galaxy S5 дисплейи эса 5,1 дюймни ташкил этади. Шунингдек, Apple компанияси ҳам iPhone 6 смартфонларини каттароқ – 4,7 ва 5,5 дюймли дисплей билан чиқариши кутилмоқда.
Изоҳ (0)