«Мулоқот» сайтлар тармоғи технология янгиликларини ёритиб борувчи «Парол» интернет-нашрини ишга туширди. Нашрнинг «Янгиликлар», «Ихтиролар», «Нархлар», «Тавсиф» ва «Фото» каби рукнлари мавжуд.
«Технологиялар олами пароли» шиори остида ишлаётган интернет-нашр 17 июль куни ишга тушди. У бугунги кунда ҳаётимизнинг катта қисмига айланиб улгурган ва жадаллик билан ривожланаётган технология янгиликларини содда ва барча учун бирдек тушунарли тилда ёритиб боришни мақсад қилган.
«Парол» нашри ўзбек тилида, лотин ёзувида юритилади. Тез орада хабарларни ҳам лотин, ҳам кирилл ёзувида ўқиш имконияти яратилади. Сайт логотипидаги нуқатачалар ҳаммамизга таниш бўлган парол белгисини англатади.
«Парол» нашри «Мулоқот» сайтлар тармоғи доирасида ишга туширилган бўлиб, унинг хабарларига «Мулоқот» ижтимоий тармоғига аъзо бўлганлар фикр қолдира олади.
Эслатиб ўтамиз, «Мулоқот» сайтлар тармоғига «Дарё» интернет-нашридан ташқари «Мулоқот» ижтимоий тармоғи, «Интервью», «Мулоқот об-ҳаво» сайтлари, «Чорсу» фотоблоги, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиевнинг шахсий сайти, қизиқарли фактлар ҳақида сўз юритувчи «Турфа олам», инглиз тилини ўрганишда кўмаклашувчи English Club Pro, «Доим онлайн», «Воқеа» блоги ва бошқа сайтлар киради.
Изоҳ (0)