Motorola компаниясининг февраль ойида энг кўп сотилган Moto G смартфони орадан олти ой ўтиб ҳам ўз мавқеини сақлаб келмоқда. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
сайт ходимлари Amazon’да сотилаётган смартфонларни ўрганиб чиқди. Бунда Moto G олти давлат аҳолиси энг кўп сотиб олаётган смартфон деб топилди. Натижаларга кўра, Moto G смартфонини энг кўп сотиб олган давлатлар Буюк Британия, Германия, Испания ва Франция бўлган.
Samsung компаниясининг Galaxy S3 Mini ва S3 Neo смартфонлари эса сотув бўйича АҚШ ҳамда Италияда етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Ҳиндистон, Brazilия, Мексика ва бошқа давлатлар бозорида Moto G катта муваффақиятга эришди.
Эслатиб ўтамиз, 8 Гб хотирали Moto G смартфони июнь охирида Тошкентда 680 минг сўмдан сотила бошланган эди.
смартфон 4,5 дюймли дисплей, 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 400 процессори, 8 Гб ички хотира ва 5 мегапикселли асосий камерага эга. Қурилма Android 4.3 операцион тизимида ишлайди. Аккумулятор сиғими 2070 мА·соат бўлиб, у смартфоннинг 24 соат давомида аралаш режимда ишлашини таъминлайди.
Изоҳ (0)