Forbes журнали энг кўп даромад топадиган дунё спортчилари рейтингини эълон қилди, деб Stadion.uz хабар берди.
Forbes’га кўра, «катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларнинг 17 карра чемпиони ҳисобланган 32 ёшли швейцариялик теннисчи Рожер Федерер ва голф бўйича жаҳоннинг 14 карра чемпиони бўлган 38 ёшли америкалик Тайгер Вудс рейтингни бошқармоқда.
Маълумотларга кўра, Федерернинг мажбурий бўлмаган мусобақаларда иштирок этиши ташкилотчиларга бир миллион долларга тушса, унинг Nike билан 10 йиллик шартномаси 100 миллион долларга тенг.
Улардан кейинги ўринни АҚШлик баскетболчи Леброн Жеймс эгаллаган бўлса, футболчилар — Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўнталикка кирди:
1. Рожер Федерер (Швейцария), теннис 46 миллион доллар1. Тайгер Вудс (АҚШ), голф — 46 миллион доллар2. Леброн Жеймс (АҚШ), баскетбол — 27 миллион доллар3. Фил Микелсон (АҚШ), голф — 25 миллион доллар4. Мария Шарапова (Россия), теннис — 23 миллион доллар5. Махендра Сингх Дхони (Ҳиндистон), крикет — 21 миллион доллар6. Усейн Болт (Ямайка), енгил атлетика — 20 миллион доллар7. Кобе Браянт (АҚШ), баскетбол — 19 миллион доллар8. Ли На (Хитой), теннис — 15 миллион доллар9. Криштиану Роналду (Португалия), футбол — 13 миллион доллар10. Лионель Месси (Аргентина), футбол — 13 миллион доллар
Изоҳ (0)